Вторник, 16 Август 2016 09:50

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида “Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолияти “барқарор” деб баҳоланди. 

Пойтахтимизда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк ҳамда унинг ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ходимлари иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбарининг 1991 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган мазкур банк ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш, унинг самарадорлигини ошириш сингари вазифаларни бажариб келмоқда. 

1992 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки дунёдаги саксондан зиёд банк-молия муассасалари билан ҳамкорлик қилган бўлса, бугунги кунда банкнинг вакиллик тармоғи қарийб етти юзга яқин халқаро молия муассасасини қамраб олган. Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, ОПЕК фонди, Япония халқаро ҳамкорлик банки, Германиянинг KfW банки, Корея Эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки ва Эксимбанки сингари етакчи хорижий банк-молия муассасалари кредит йўналишлари жалб қилинган. 

Банк тизимида қўлга киритилаётган натижалар “Moody’s Investors Service” ҳамда “Standard&Poor’s” нуфузли халқаро молия институтлари томонидан эътироф этилмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида “Moody’s Investors Service” халқаро рейтинг агентлиги томонидан банкка “барқарор” рейтинг прогнози берилди. 

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, маҳаллийлаштириш дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига банк активлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга ўсиб, 18 триллион сўмни ташкил этган. Кредит портфели 11 триллион сўмни ташкил қилгани ҳолда уларнинг 91 фоизи узоқ муддатли инвестиция кредитлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўмаклашиш банкнинг доимий диққат марказида. Ўтган йилда ушбу йўналишда 1 триллион 800 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 1 триллион 300 миллиард сўмдан ортиб, беш мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди. 

Президентимиз раҳнамолигида банк ҳузурида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолият кўлами тобора кенгаймоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида жамғарма томонидан маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш юзасидан 1 минг 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатилган. Натижада умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланиб, улар доирасида 379 тадбиркор 643 миллион долларлик экспортни амалга оширган. 

Жамғарма билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 26 фоиз ўсган. Жорий йилнинг охирига бориб, 4 минг тадбиркорга кўмак кўрсатиш, экспорт ҳажмини ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошириш режалаштирилган. 

Матбуот анжуманида мутахассислар оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

Вторник, 16 Август 2016 09:47

Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори деҳқону фермерларимизнинг, қайта ишловчи ва экспорт билан шуғулланувчи ташкилотларнинг бу борадаги имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

Жорий йилда Наманган вилоятида 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. 7 минг гектардан зиёд майдонда картошка, 14 минг 400 гектарга яқин майдонда сабзавот маҳсулотлари, қарийб 27 минг 700 гектар боғда мева етиштирилди. 

Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан 1 миллион 371 минг 700 тонна мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш кўзда тутилган. Бу аҳолининг ушбу турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш билан бирга, хорижий давлатларга экспорт қилиш имконини ҳам беради. Масалан,675 минг 200 тонна сабзавотнинг 106 минг 740 тоннасини қайта ишлаш ва 39 минг 700 тоннасини экспортга чиқариш режалаштирилган. 

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12-14 июль кунлари пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида вилоятдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган 52 хўжалик юритувчи субъект 70 дан ортиқ турдаги маҳсулот билан қатнашган. Ўнлаб давлатлар ишбилармонлари билан мева-сабзавот экспорти бўйича умумий қиймати 189,7 миллион долларлик шартномалар тузилган. 

Янгиқўрғон туманидаги “Berry Export Trade”, “Via Lactea”, Наманган шаҳридаги “Afruz-Kamol-Nabi”, Норин туманидаги “Agro Checked” ва Наманган туманидаги “Alfa Expo Invest” сингари қишлоқ хўжалик корхоналари олма, ўрик, узум, хурмо, олхўри, помидор, бодринг, карам, бақлажон, булғор қалампири, пиёз, мош, нўхат, ловия ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича хорижлик ҳамкорлар билан манфаатли шартномалар имзолади. 

– Президентимизнинг мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш юзасидан қабул қилган қарори фаолиятимиз истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Наманган туманидаги “Alfa Expo Invest” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жўрабек Зарипов. – Россия ва Қозоғистоннинг бир неча корхона ва савдо уйлари билан умумий қиймати 40 миллион доллардан зиёд шартнома имзолашга эришдик. Ушбу шартномалар асосида 2 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилдик. 

Мева-сабзавот экспортини тижорат банкларининг кредит маблағлари билан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш ва етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг вилоят филиали кўмаги билан Чуст туманида “Olmos farm text”, Чортоқ туманида “Vodiy ta'mir ta'minot baza”, Наманган туманида “Namangan meva-sabzavot eksport”, Янгиқўрғонда “Quyoshli diyor saxovatlari” ва “Yangikurgan agro invest”, Учқўрғонда “Baraka meva sanoat servis” агрофирмалари ташкил этилиб, мунтазам фаолияти йўлга қўйилди. 

Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур банк томонидан сабзавотчилик ва боғдорчилик йўналишларига 10 миллиард сўмга яқин кредит маблағлари ажратилди. Масалан, “Навбаҳор меваси” фермер хўжалиги интенсив боғ ташкил этиш, “Наманган шарбати” қўшма корхонаси мева-сабзавотни қайта ишлаш технологиясини жорий этишда шундай имкониятлардан самарали фойдаланди. 

“Асакабанк” вилоят филиалининг узумчиликни ривожлантириш бўйича ихтисослашган агрофирмалар ташкил этиш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида Чуст туманида “Капитал Агро Импекс”, Янгиқўрғон туманида “Қуёшли юрт узуми”, “Гулшан саховатли маскани”, Чортоқ туманида “Чортоқагроимпекс”, Тўрақўрғон туманида “Соҳибкор”, Косонсой туманида “Косонсой узумзори” агрофирмалари ишга туширилди. Мазкур банк томонидан “Гулшан Шуркент токзорлари”, “Сув узуми” каби узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига 1,6 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. 

Мухтасар айтганда, наманганлик деҳқонлар ҳам Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, яратилаётган шароит ва имкониятлардан кенг фойдаланиб, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга, серқуёш заминимизда етиштирилаётган неъматларни экспорт қилиш ва энг муҳими, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Четверг, 11 Август 2016 09:15

...1989 йилнинг баҳори. Отам бобомдан қолган чолдевор уйларнинг бир қисмини бузиб, янги иморат қуришни бошлади.

Четверг, 11 Август 2016 09:14

Фарғона вилоятида 101,3 минг гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Баракали ҳосил олиш учун жойларда агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фото галерея

Боғланиш

"Наманганулгуржисавдо" АЖ

Наманган шаҳар, "Дўстлик" шох кўчаси, 18-уй, 160103

Тел: (0-369)234-15-52

nam.ulgurji@mail.ru

JoomShaper